Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилди.
Суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар ва ишбилармон доиралар даражасида амалга оширилаётган фаол ҳамкорлик муносабатлари катта мамнуният билан қайд этилди.
Таъкидланганидек, қўшма Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият юритмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, саноат, энергетика, транспорт, экология ва сувдан фойдаланиш соҳаларида кооперация алоқалари изчил кенгаймоқда.
Учрашув чоғида иқтисодий лойиҳаларни жадаллаштириш, нодир металлар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, сайёҳлик оқимини янада кўпайтириш, гуманитар алмашинув дастурларини, шу жумладан, космос ва креатив иқтисодиёт соҳаларида тобора кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди. Халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг