Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйда жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 31 март куни соат 14:25 да Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВББга хабар тушган.
Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:35 да ёнғин қуршаб олинган ва 14:41 да ўчирилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юнусобод тумани, Шивли кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг