Рубио АҚШнинг НАТОдаги иштироки мақсадга мувофиқлигини қайта кўриб чиқиши мумкинлигини маълум қилди
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио НАТО билан муносабатлар қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида Рубио Эронга қарши операция давомида ҳарбий альянс томонидан қўллаб-қувватлов бўлмаганини «жуда катта ҳафсала пир бўлиши» деб атади.
АҚШ Давлат котиби Испанияни алоҳида тилга олиб ўтди. Унга кўра, расмий Мадрид нафақат Вашингтонга ўз ҳаво ҳудуди ва ҳарбий базаларидан фойдаланишни рад этган, балки «бу билан мақтанмоқда».
Рубиога кўра, агар НАТО фақат Европани ҳужумдан ҳимоя қилиш учун хизмат қилса-ю, лекин улар АҚШга ёрдам беришдан бош тортса, «бу унчалик яхши келишув эмас».
У альянс барча иштирокчилар учун ўзаро манфаатли бўлиши кераклигини таъкидлади ва «Эрон билан урушдан кейин бу ҳолатни тузатишга тўғри келишини» қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг