Иссиқхона хўжаликлари учун қўшимча имтиёзлар берилади

11:06 30 Март 2026 Ҳужжатлар
237 0

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 25 март куни Президентнинг «Аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–108-сон қарори қабул қилинди.

Маълум қилинишича, қуйидагилар 2026–2027 йилларда республикада иссиқхоналар фаолиятини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланган:

• Сурхондарё вилояти Шеробод туманида камида 940 гектар майдонда замонавий иссиқхона мажмуаларини жойлаштириш;

• энергия тежамкор ва муқобил энергия манбаларига асосланган иситиш тизимлари улушини камида 50 фоизга етказиш;

• атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар ташлаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини босқичма-босқич камайтириш.

Қарорга кўра, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида «Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади.

«Сурхон-Агро» зонаси ҳудудида фаолият олиб борадиган иссиқхона хўжаликларига қуйидаги имтиёз ва преференциялар берилади:

• ер участкалари тадбиркорларга электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилганда 5 йил давомида ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланади;

• иссиқхоналарни суғориш ва технологик жараёнлар учун ишлатиладиган оқова ва ерости сувлари учун тўловлардан 3 йил муддатга озод этилади;

• аномал совуқ об-ҳаво шароитлари даврида, истисно тариқасида, белгиланган экологик талабларга риоя қилган ҳолда кўмир ёқишга рухсат этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер