Фарғонада 100 миллион сўмлик психотроп моддалар савдоси тўхтатиб қолинди

19:33 29 Март 2026 Жамият
484 0

Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза ҳуқуқни қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда «Бешбола» МФЙда яшовчи Х.М. фуқарога «гашиш« гиёҳвандлик моддасини 2,8 сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан умумий баҳоси 100 миллион сўмлик 558 дона «Регапен» номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилув дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер