Янги ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 4 апрель кунига қадар кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 31 мартда ва 2-3 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 1 ва 4 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади, 30-31 мартда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 март-4 апрелда 10-15° илиқ, кундузи 29-30 мартда 20-25° илиқ, 31 март-4 апрелда 23-28° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 1 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2-4 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади, 30-31 мартда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 март-4 апрелда 12-17° илиқ, кундузи 29 мартда 20-25° илиқ, 30 мартда ва 1-4 апрелда 23-28° илиқ, 31 мартда 25-30° илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. 29 март-4 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 апрелда 12-17° илиқ, 4 апрелда 10-15° илиқ, кундузи 29-30 мартда ва 4 апрелда 20-25° илиқ, 31 март-3 апрелда 23-28° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, фақат 2 ва 4 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 29 март-4 апрелда 12-17° илиқ, кундузи 29 март-4 апрелда 23-28° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. 29 мартда ва 31 март-4 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ўзгарувчан йўналишда 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 29 март-4 апрелда 12-17° илиқ, кундузи 29-30 мартда 20-25° илиқ, 31 март-4 апрелда 22-27° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ бўлади, кундузи 17-22° илиқдан 10-15° илиққача ўзгариб туради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг