Ўзбекистон январь ойида 3,8 млн долларлик чой импорт қилди
2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга 14 та хорижий давлатдан қиймати 3,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2 570 тонна чой импорт қилинган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Жорий йилнинг илк ойида Ўзбекистонга энг кўп чой етказиб берган давлатлар рўйхатида Хитой етакчилик қилмоқда. Январь ойида ушбу мамлакатдан 2 122 тонна чой олиб келинган.
Шунингдек, Қозоғистондан 123 тонна, Эрондан 113,4 тонна, Кениядан 97,6 тонна, Индонезиядан 41,8 тонна ҳамда бошқа давлатлардан 72,3 тонна чой импорт қилинган.
Қўмита маълумотларига кўра, импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 421 тоннага камайган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг