Таниқли журналист Карим Баҳриев 64 ёшида вафот этди
Бугун, 29 март куни таниқли журналист, ёзувчи, таржимон ва собиқ депутат Карим Баҳриев 64 ёшида вафот етди. Бу ҳақида Ўзбекистон журналистлар уюшмаси хабар берди.
Маълумот учун, Карим Баҳриев аввалроқ инсульт ташхиси билан шифохонага ётқизилган эди.
Устоз журналист Карим Баҳриев 1962 йили Самарқанд вилояти Ургут тумани Ғўс қишлоғида туғилган. Самарқанд давлат университети рус филологияси факультети, Москва давлат университетининг журналистика факультетини тугатган. «Ҳуррият», «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Маърифат» газеталари ва «Жаҳон адабиёти», «Дугоналар» журналларида фаолият юритган.
У 1992, 2006 ва 2011 йилларда «Мустақиллик» кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг