Австрияда 14 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаш режалаштирилмоқда

11:24 28 Март 2026 Дунё
225 0

Австрияда 14 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Давлат котиби Александр Преллнинг сўзларига кўра, янги қонун лойиҳаси июнь ойигача ишлаб чиқилади.

— Янги қонун бўйича қарор уч партияли ҳукмрон коалиция ичидаги узоқ давом этган музокаралардан сўнг қабул қилинди, — дейилади хабарда.

Вице-канцлер Андреас Баблернинг таъкидлашича, ота-оналарнинг ўз фарзандлари ижтимоий тармоқларда қандай контент истеъмол қилаётганини назорат қилиши деярли имконсиз, платформалар эса уларда қарамликни келтириб чиқармоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер