20 нафар навоийлик қассоб Германияга боради
Миграция агентлиги Навоий ҳудудий филиали томонидан Германиянинг «Premium Food Group» ташкилотига қассобчилик йўналиши бўйича ҳужжат топширган 20 нафар навоийлик фуқаролар билан филиал раҳбарининг учрашуви ташкил этилди.
— Учрашувда немис тилини қунт билан ўрганиш юзасидан тушунтириш берилди, — дейди филиал раҳбари Исмат Болтаев. — Шунингдек, борадиган мамлакат халқларининг миллий қадриятларини ҳурмат қилиш ва юксак инсонпарварлик фазилатларини намойиш этиш юзасидан тавсиялар берилди. Негаки, мазкур ҳамюртларимиз хорижда миллатимиз вакили сифатида ўзбек халқи одоби ва қадриятларини тақдим этишади.
Шундан сўнг фуқароларга немис тили ўқитувчиси таништирилиб, ўқув жараёнини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг