Жарқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

10:12 27 Март 2026 Жамият
250 0

Бугун, 27 март куни Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Ушбу сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, Жарқўрғон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Элмурод Авазов эгаллаб турган лавозимидан озод этилганини маълум қилди.

Вилоят раҳбари томонидан Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимига Сапаров Илҳом Очилович номзоди таклиф этилди. Мазкур номзод Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Маълумот учун, Илҳом Сапаров 1975 йилда Термиз туманида туғилган. 2002 йилда Термиз давлат университетининг бакалавриат, 2011 йилда магистратура босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Халқ таълими ҳамда Маданият бошқармаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. Тайинловга қадар эса Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер