Бухорода олтин қуймасини 17 минг долларга сотган шахслар ушланди

15:07 26 Март 2026 Жамият
206 0

Фото: ДХХ

Бухоро вилояти Шофиркон туманида 209 млн сўмлик олтин қуймасини ноқонуний сотган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Шофиркон туманида яшовчи, 25 ва 21 ёшли икки нафар фуқаро соф оғирлиги 110 грамм бўлган ностандарт шаклдаги олтин қуймасини 17 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу қимматбаҳо металлни қотишма шаклида ясаб берган, 25 ёшли шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида қимматбаҳо металлни эритишга мўлжалланган ускуналар, прекурсорлар ҳамда кислород ва суюлтирилган газ баллонлари борлиги аниқланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу олтин қуймасининг баҳоси 209 млн 757 минг сўмни ташкил этади.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер