Ўтган йилда қарийб 70 мингта хонадон фойдаланишга топширилди

13:17 26 Март 2026 Жамият
218 0

2025 йилда Ўзбекистонда жами 69,1 мингта хонадон фойдаланишга топширилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ҳудудлар кесимида фойдаланишга топширилган хонадонлар сони бўйича Наманган вилояти биринчиликда қайд этилиб, ҳудудда 10,8 мингта хонадон фойдаланишга топширилган. Ундан кейинги ўринларда 6,7 мингта кўрсаткич билан Тошкент вилояти иккинчи, 6,1 мингта хонадон билан Сурхондарё вилояти учинчи поғонада қайд этилган.

Шунингдек, йил давомида Фарғона вилоятида 5,9 мингта, Хоразм вилоятида 5,9 мингта, Тошкент шаҳрида 5,9 мингта, Бухоро вилоятида 5,6 мингта, Андижон вилоятида 4,8 мингта, Қорақалпоғистон Республикасида 4,6 мингта, Қашқадарё вилоятида 4,1 мингта, Самарқанд вилоятида 3,5 мингта, Жиззах вилоятида 2 мингта, Навоий вилоятида 2 мингта ҳамда Сирдарё вилоятида 0,6 мингта хонадон фойдаланишга топширилган.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 2,4 мингтага ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер