Магистратура мутахассисликлари бўйича Президент стипендияси ғолиблари тасдиқланди

12:55 26 Март 2026 Жамият
215 0

Магистратура мутахассисликлари бўйича Президент стипендияси ғолиблари расман тасдиқланди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ҳайъат қарори билан 2025-2026 ўқув йили учун олий таълим муассасалари магистратура босқичининг 22 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси танлови ғолиби сифатида тасдиқлангани.

Шунингдек, танловда иштирок этиб, совриндор бўлмаган талабалар ҳам тегишли олий таълим муассасаси (ректор/директор) томонидан рағбатлантирилади.

Жумладан:

  • Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, танловнинг суҳбат босқичига тавсия этилган аммо совриндор бўла олмаган талабгорларга базавий стипендия миқдорининг 5 баравари;
  • Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, танловнинг суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабгорлари эса, базавий стипендия миқдорининг 3 баравари миқдоридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.

Президент давлат стипендияси ғолиблари рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин:

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер