Россияда электрон сигареталар бутунлай тақиқланиши мумкин

11:50 26 Март 2026 Дунё
298 0

Россияда саноат маҳсулотларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича давлат комиссияси электрон сигареталар, вейплар ва улар учун суюқликлар ишлаб чиқариш, импорт қилиш ҳамда муомаласини бутунлай тақиқлаш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Ведомости» нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, йиғилиш якунларига кўра тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин.

Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, давлат комиссияси томонидан маъқулланган ташаббуслар, одатда, кейинчалик қонунчиликда ўз аксини топади.

«Ведомости»нинг ёзишича, дастлаб йиғилишда никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари бозори устидан назоратни кучайтириш муҳокама қилиниши режалаштирилган эди, бироқ иштирокчилар ушбу маҳсулотларни бутунлай тақиқлаш зарурлиги тўғрисида ягона тўхтамга келишган.

Чекловлар жорий этиладиган қурилмалар рўйхати, шунингдек, қонун лойиҳаси қайси идора томонидан ишлаб чиқилиши кейинроқ аниқланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер