Январь-февраль ойларида Туркияга борган ўзбекистонликлар сони очиқланди
2026 йилнинг январь-февраль ойларида 34 634 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Туркияга сафар қилган ўзбекистонликлар сафар мақсадлари бўйича тақсимланганда энг катта кўрсаткич саёҳат қилувчилар ҳиссасига тўғри келиб, икки ой мобайнида 28 416 нафар фуқаро ушбу мақсадда Туркияга борган.
Шунингдек, қариндошларни йўқлаш учун 5 364 нафар, хизмат юзасидан 311 нафар, ўқиш истагида 300 нафар ҳамда даволаниш мақсадида 243 нафар Ўзбекистон фуқаролари Туркияга сафар қилган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 минг нафарга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг