Ангорда йирик энергетика лойиҳаси амалга оширилмоқда
Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида замонавий энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик инвестиция лойиҳаси изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Хусусан, «Stone City Energe B.V» компанияси томонидан қуввати 1500–1600 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси барпо этилмоқда.
Мазкур лойиҳа мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, саноат корхоналари ва аҳолини узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш, шунингдек, энергетика соҳасида замонавий, энергия тежамкор технологияларни жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.
Айни пайтда қурилиш-монтаж ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг маълум қилишича, лойиҳанинг умумий бажарилиш даражаси 60 фоизга етган. Барча ишлар белгиланган режа асосида ташкил этилган бўлиб, объектни 2027 йил декабрь ойида тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг