Афғонистон билан чегарада қамишзорлар ёқиб юборилмоқда

14:08 25 Март 2026 Жамият
436 0

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари чегарасидаги нейтрал ҳудудда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, икки давлат чегараси яқинида Амударё дарёси ичкарисидаги кичик оролчаларда пайдо бўлган қамишзорларда турли касалликлар ташувчиси бўлган зараркунанда ҳашаротлар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун режали тартибда ёқиб юборилмоқда.

«Мазкур тадбир мутасадди идоралар рухсати ҳамда ўзаро келишув асосида амалга оширилиб, оролчалардаги ёнғин ҳаракатлари ва кўлами тўлиқ назоратга олинган», дейилади хабарда.

Ҳокимлик, шунингдек, ушбу тадбир ёввойи қамишзорларда белгиланган режага мувофиқ олиб борилаётганини маълум қилиб, фуқаролардан ортиқча ваҳимага берилмасликни, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи ёлғон ахборотларни тарқатмасликни сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер