Абдуқодир Ҳусанов Англия лига кубоги соҳиби
Кеча, 22 март куни Англия лига кубоги мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтди. «Уэмбли» стадионида кечган баҳсда «Арсенал» клуби «Манчестер Сити» билан куч синашди. Учрашув 2:0 ҳисобида «шаҳарликлар»нинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг биринчи бўлими кескин курашлар остида кечди. «Арсенал»да 5 та, «Манчестер Сити»да 3 та гол уриш учун қулай вазиятлар юзага келди. Аммо, дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда ўйин қаҳрамони Нико ОʼРейлли катта саҳнага чиқди. Футболчи 60 ва 64-дақиқаларда 2 та гол киритди ва ўйин тақдирини ҳал қилди.
Шу тариқа финал «Манчестер Сити»нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов клубдаги фаолияти давомидаги дастлабки совринини ютди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг