Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади
2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми қарийб 13,8 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мазкур турдаги хизматларнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми қуйидагича тақсимланган:
- Тошкент шаҳри — 2,6 трлн сўм;
- Қашқадарё вилояти — 1,7 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти — 1,7 трлн сўм;
- Наманган вилояти — 1,4 трлн сўм;
- Фарғона вилояти — 1,3 трлн сўм;
- Тошкент вилояти — 987,8 млрд сўм;
- Андижон вилояти — 860,8 млрд сўм;
- Хоразм вилояти — 715,1 млрд сўм;
- Бухоро вилояти — 692,7 млрд сўм;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 683,7 млрд сўм;
- Сурхондарё вилояти — 556,6 млрд сўм;
- Навоий вилояти — 478,6 млрд сўм;
- Жиззах вилояти — 384,1 млрд сўм;
- Сирдарё вилояти — 243,3 млрд сўм.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг