Хизматлар бозорининг қарийб 40 фоизи пойтахт ҳиссасига тўғри келади

13:23 21 Март 2026 Иқтисодиёт
301 0

2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 80,5 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Бозор хизматлари ҳажми ҳудудлар кесимида тақсимланганда энг катта кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, ҳудудда 32,3 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган. Ундан кейинги ўринларда Самарқанд вилояти 5,9 трлн сўмлик кўрсаткич билан иккинчи, Фарғона вилояти эса 5,3 трлн сўмлик хизматлар билан учинчи поғонада қайд этилган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 2,5 трлн сўм, Андижонда 3,9 трлн сўм, Бухорода 3,1 трлн сўм, Жиззахда 1,7 трлн сўм, Қашқадарёда 3,9 трлн сўм, Навоийда 1,9 трлн сўм, Наманганда 4,1 трлн сўм, Сурхондарёда 2,6 трлн сўм, Сирдарёда 1 трлн сўм, Тошкент вилоятида 5,2 трлн сўм ҳамда Хоразмда 2,7 трлн сўмлик хизмат кўрсатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер