Шавкат Мирзиёев номига Рамазон ойи ҳамда муборак Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан хорижий ҳамкорлардан самимий қутловлар келмоқда
Рамазон ойи ҳамда муборак Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, йирик халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли дин ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.
Бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган, руҳий поклик, мустаҳкам имон, меҳр-оқибат, раҳм-шафқат, биродарлик ва бирдамлик каби юксак қадриятларни ўзида мужассам этган Рамазон ойи ҳамда муборак Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, йирик халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли дин ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.
Табрикномаларда кўп миллатли Ўзбекистон халқига тинчлик, тотувлик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилиб, мамлакатимиз билан дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга интилиш қатъий экани билдирилган.
Хусусан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;
Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев;
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;
Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён;
Покистон Ислом Республикаси Президенти Асиф Али Зардорий;
Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф;
Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Кувайт Давлати Валиаҳди Шайх Сабоҳ ал-Ҳолид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ;
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;
Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди;
Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид;
Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад бин Исо ал-Халифа;
Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Таббун;
Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;
Ливия Давлати Президент кенгаши раҳбари Муҳаммад Юнус ал-Манфи;
Афғонистон Бош вазири Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд;
Комор ороллари Иттифоқи Президенти Ғазалий Усмоний;
Исроил Давлати Президенти Ицхак Герцог;
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) бош директори Ҳолид ал-Ананий;
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Нурлан Ермекбаев;
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Уларбек Шаршеев;
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим;
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Малик;
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Асад Хон;
Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим Муҳаммад ал-Будайвий;
Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода,
Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Аҳмад ат-Тойиб.
Табриклар келишда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг