Ўзбекистон ва Покистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар
20 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.
Икки давлат етакчилари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр ва қутлуғ Наврўзи олам байрамлари муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар. Дўст Ўзбекистон ва Покистон халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва давомий равнақ тилаклари изҳор этилди.
Ўзбекистон Президентининг жорий йил февраль ойида Покистонга амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янги сифат босқичига кўтаргани алоҳида таъкидланди.
Олий даражадаги ташрифдан кейин вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар даражасидаги мулоқотлар янада фаоллашгани, ўзаро алмашинувлар аниқ натижалар билан бойиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Шунингдек, томонлар сермаҳсул суҳбат давомида сўнгги вақтларда Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ минтақасидаги кескинликдан жиддий ташвиш билдирган ҳолда, ҳар қандай зиддият ва муаммони фақат тинч ва дипломатик воситалар орқали ҳал этиш зарурлигига урғу бердилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг