Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 март куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида етакчилар бир-бирларини муборак Рамазон ҳайити ва баҳорий Наврўз айёми муносабати билан дилдан қутлаб, икки мамлакатнинг қардош халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом равнақ тиладилар.
Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ҳам самимий табрикларини йўллади.
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Барча даражаларда самарали мулоқотлар давом этмоқда. Товар айирбошлаш ҳажмининг барқарор ўсиши, шу жумладан тайёр маҳсулотларни етказиб бериш орқали таъминланмоқда. Яқинда ишга туширилган «Шовот-Тошҳовуз» савдо зонасининг самарали фаолияти ҳам ўзаро савдонинг ошишига хизмат қилмоқда.
Юк ташишлар ҳажми, шу жумладан Туркманбоши порти орқали изчил ортиб бормоқда. Энергетика, саноат, сув хўжалиги ва транспортда кооперация кенгайиб бормоқда, Парламентлараро, ҳудудлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёда юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Барқарор тинчликка эришишнинг ягона йўли вазиятни сиёсий-дипломатик чоралар билан ҳал этиш экани таъкидланди.
Жорий йилда кўзда тутилган кўп ва икки томонлама тадбирлар режаси ҳам муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг