Ўзбекистон дунёнинг энг бахтли мамлакатлари рейтингидаги ўрнини сақлаб қолди

14:42 20 Март 2026 Жамият
279 0

Ўзбекистон World Happiness Report рейтингида 147 та давлат ичида 53-ўринни эгаллади.

Индексни тузишда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ, ижтимоий қўллаб-қувватлаш даражаси, умр кўриш давомийлиги, фуқаролик эркинликларига риоя қилиниши, бандлик кафолатлари, коррупция даражаси, жамоатчилик фикри сўровномалари натижалари каби кўрсаткичлар ҳисобга олинган.

Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрни ўзгармади — ўтган йили ҳам давлат 53-поғонада қайд этилган эди. Мамлакатдаги бахт даражаси 10 баллдан 6,283 баллга баҳоланди.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари эгаллаган ўринлар:

Қозоғистон — 33-ўрин;

Қирғизистон — 66-ўрин;

Тожикистон — 88-ўрин;

Туркманистон рўйхатда мавжуд эмас.

Финляндия яна бир бор дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди. Энг охирги ўринни Афғонистон эгаллади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер