Тошкент туманида 40 млн сўмлик психотроп сотган шахс ушланди

15:04 19 Март 2026 Жамият
226 0

Тошкент туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар доирасида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Н.А. (муқаддам судланган) 700 дона «L-ARGININE» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Ф.У.га 40,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер