Президент туризм соҳасидаги вазифаларни белгилаб берди

17:44 18 Март 2026 Сиёсат
245 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Нарпай туманида ўтказилаётган йиғилишда туризм соҳасидаги вазифаларни белгилаб берди.

Халқаро туризм бозоридаги ноаниқлик ҳолатида Ўзбекистонни хавфсиз туристик йўналиш сифатида тарғиб қилиш бўйича катта кампания бошланиши таъкидланди.

Бу жараёнда туризм учун энг қулай давр бўлган апрель июнь ойлари бўйича алоҳида дастур тайёрланиб, «Ўзбекистонда очиқ туризм мавсуми» эълон қилинади.

Ушбу муддат давомида авиакомпанияларга янги рейсларни йўлга қўйиб, олиб келинган ҳар бир хорижий сайёҳ учун 100 доллардан субсидия берилади.

Бундай авиакомпанияларга аэропорт хизматлари учун 20 фоиз чегирма тақдим қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер