Тадқиқотчиларни кутаётган сирли қудуқ
Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани — қадимий тарихий мерос ва маданий бойликлар билан тўла кўҳна замин. Бу ҳудуд турли асрларда одамлар яшаган, савдо йўлаклари ўтган, турли дин ва маданиятлар узвий бўлган шаҳарлар орасида жойлашган. Самарқанднинг умумий тарихи эса — дунё бой тарихи билан боғлиқ бўлиб, Афросиёб каби археология майдонларидан 500 йил илгари яшаш излари топилган.
Пастдарғомлик тарих фани бўйича мустақил тадқиқотчи ва ўқитувчи Акмал Ҳамраев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тарихий обидаларни сақлаш ва атрофини кўкaмлаштириш ташаббусини бошлади. Бу экологик ва маданий акция тарихий қадамжолар, зиёратгоҳлар атрофига дарахтлар экишни қамраб олиб, турли ҳудудларида давом этмоқда.
– “Яшил макон” акцияси доирасида Нурободдаги Хайрон шайх қабристони ўртасида тепаликда сирли чуқурлик, яъни қудуқ топилди, – дейди тадқиқотчи муаллим А. Ҳамроев. – Чуқурлик ичида ён томонларга кетадиган йўлаклар борлиги бу жойнинг оддий табиий иншоот эмаслигини кўрсатади. Бу топилма табиий пайдо бўлган чуқурлик бўлиши мумкин, лекин тарихий жараёнларда қурилган иншоот бўлиши ҳам эҳтимол қилинмоқда.

“Хайрон” арабчада “хайр” — эзгулик, яхшилик маъносини англатади. Манбаларга кўра, XIV асрда Мадинадан Андижонга кўчиб келган Ҳусайний Саййидзода Абдуллоҳ Маданий Андижоний каби машҳур шахслар бу минтақада ижод қилган ва улар атрофида зиёратгоҳлар пайдо бўлган. Қудуқ ичидаги томонларга кетадиган йўлаклар баъзи тарихчилар томонидан суғориш, сув таъминоти ёки яширин йўлак сифатида хизмат қилган бўлиши мумкин. Ўхшаш тарихи объектлар, масалан, Сармишсой ғоридаги петроглифлар каби археология топилмалари бутун минтақада қадимий маданиятнинг изларини кўрсатади. Бундай археологик топилмалар — нафақат тарихчилар учун, балки аҳоли ва туристлар учун ҳам қизиқарли объектлардир. Ҳозиргача Нурободдаги топилган сирли қудуқ ва улар атрофидаги бошқа топилмалар тўлиқ илмий ўрганилмаган. Уларнинг ҳаммаси маданий мерос рўйхатига киритилмаган. Кўплаб тепаликларга ном берилмаган, муҳофаза белгилари ўрнатилмаган, объектлар ва топилмаларнинг аниқ даври йўқ. Бунинг устига ҳудудларда аҳоли томонидан чорва молларининг боқилиши, ноқонуний қазишма ишлари олиб бориш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Археолог-олимлар ушбу масканларда тадқиқот олиб борсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу нафақат зиёрат туризмини ривожлантириш, балки аҳолининг моддий-маънавий ҳаётини бойитишга ҳам хизмат қилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг