Йил бошидан буён 26 мингдан ортиқ йўловчи автобусда чиптасиз юргани учун жазоланди

21:22 16 Март 2026 Жамият
408 0

Тошкент шаҳрида автобусларда чиптасиз юриш ҳолатларини аниқлашга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 16 март ҳолатига кўра, Транспорт хизматлари сифатини назорат қилиш бўлими назоратчилари томонидан автобусларда чиптасиз юрган йўловчиларга нисбатан 4 781 та (2026 йил бошидан буён эса — 26 564 та) маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, йўловчининг шаҳар ёки шаҳар атрофида қатновчи автобусларда чиптасиз юриши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига мувофиқ жазоланишига сабаб бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер