Карманада ўқитувчилар ҳокимликка «мажлисбозлик»ка чақирилди: Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

18:57 14 Март 2026 Жамият
641 0

Ижтимоий тармоқларда Кармана тумани ҳокимлиги биносида мактаб ўқитувчилари иштирокида мажбурий йиғилиш ўтказилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди.

Ҳокимлик томонидан таълим сифати пастлиги ва ОТМга кириш кўрсаткичлари танқид қилинган бўлса-да, рақамлар бунинг аксини кўрсатмоқда. 2025 йилда 9-мактаб битирувчиларининг 61 фоизи талаба бўлган (туман бўйича 6-ўрин). 98,7 баллни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 8 баллга ошган. 39 нафар битирувчининг 38 нафари миллий ва халқаро сертификатларга эга.

Вазирлик «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонун талабларини эслатиб ўтди:

  1. Педагогнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимоясида.
  2. Педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш ва уни касбига алоқадор бўлмаган ишларга (жумладан, мажбурий йиғилишларга) жалб қилиш қатъиян тақиқланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мансабдор шахсларнинг ўқитувчилар фаолиятига ноқонуний аралашишини қаттиқ қоралашини билдирди. Педагогларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур чоралар кўрилиши таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер