ДХХ бир нечта вилоятларда йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйди
Давлат хавфсизлик хизмати органлари бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кескин кураш олиб бормоқда. Ўтказилган бир нечта тезкор амалиётлар давомида қуйидаги жиноятлар фош этилди:
Бекобод шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс Тожикистон Республикасидан Сирдарё дарёси орқали сузиб ўтиб, давлат чегарасини бузиб кирган вақтида ДХХ Чегара қўшинлари томонидан қўлга олинди. Унинг ёнида 5 кг 31 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.
Тошкент шаҳридаги хусусий тиббий клиникалардан бирида даволанаётган 1970 йилда туғилган шахснинг хонаси кўздан кечирилганда, беморга тегишли бўлган 1 кг 367 гр “гашиш” моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Фарғона туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро шериги томонидан хуфия жойга (закладка) яшириб кетилган 1 кг 21 гр “гашиш”ни олаётган вақтида ушланди. Унинг хонадонидан яна 2 грамм “опий” ҳам топилган. Жиноий шерик — Фарғона шаҳрида яшовчи тенгдоши ҳам қўлга олинди.
Марғилон шаҳрида “Нексия” русумли автомашинасида ҳаракатланаётган Қўштепа туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган шахс тўхтатилганда, у машинадан 996 гр “гашиш”ни улоқтириб, қочишга уринди. Бироқ у тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда барча қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган ва уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатма: Агар сиз шу каби ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз, Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг