АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
АҚШ зарур ҳолларда Ҳўрмуз бўғози орқали ўтадиган тижорат кемаларини ҳарбий жиҳатдан кузатиб боришни бошлаши мумкин. Бу ҳақда Америка етакчиси Дональд Трамп маълум қилди, унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирмоқда.
«Агар зарур бўлса, биз буни амалга оширишимиз мумкин эди. Лекин ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламиз. Нима содир бўлишини кузатамиз», — деди республикачи «Fox News» телеканалига берган интервьюсида.
Март ойи бошида Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси генерал-майори Иброҳим Жабарий дунё нефть экспортининг тахминан бешдан бир қисми ўтадиган Ҳўрмуз бўғози Исроил ва АҚШнинг ҳарбий операцияси туфайли кемалар ҳаракати учун ёпилишидан огоҳлантирган эди.
Кейинроқ Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бўғоз ёпилмаганини, балки кемалар ва танкерларнинг ўзлари икки томоннинг зарбаларидан қўрқиб, у ердан ўтишга уринмаётганини айтди.
Эрон Олий раҳнамоси Мужтабо Ҳоманаий ўз мурожаатида Ислом Республикаси рақибга босим ўтказиш учун Ҳўрмуз бўғозини ёпиш имкониятларини сақлаб қолиши кераклигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг