Сирдарёда ноқонуний балиқ овланди: табиатга 500 млн сўмдан ортиқ зарар етказилди
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида ноқонуний балиқ овлаш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Рейд давомида “Фаровон” маҳалласи ҳудудида ҳуқуқбузарлар Ш. Ж. ва С. Х. томонидан “Шўрўзак” каналидан тақиқланган ов қуроли — электр қармоқ ёрдамида ноқонуний равишда 46 дона балиқ овлангани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар ноқонуний овланган балиқлар ва ов қуроллари, жумладан резина қайиқ, бир жуфт эшкак, аккумулятор, насос ва электр қармоқ ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ушбу ҳаракатлар натижасида “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари бузилган. Табиатга етказилган зарар миқдори 519,1 млн сўмга баҳоланди.
Тўпланган материаллар воқеага ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чоралар кўриш учун Сирдарё вилояти прокуратурасига юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг