Аҳолиси сони энг кам бўлган туман ва шаҳарлар маълум қилинди

10:47 13 Март 2026 Жамият
330 0

Фото: «Халқ сўзи»

2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 236 704 кишини ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Аҳолиси сони энг кам бўлган туман-шаҳарлар рўйхатида Ғозғон шаҳри етакчилик қилмоқда. Ҳудудда 9,5 минг нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда 15,2 минг нафар фуқаро билан Томди тумани иккинчи поғонада, 19,4 минг нафар аҳоли билан Ширин шаҳри кучли учликда қайд этилган.

Шунингдек, Қоровулбозор туманида 20,7 минг нафар, Бўзатов туманида 21,8 минг нафар, Янгиобод туманида 30,5 минг нафар, Мўйноқ туманида 34,1 минг нафар, Конимех туманида 36,9 минг нафар, Тахтакўпир туманида 38,9 минг нафар ҳамда Учқудуқ туманида 39,9 минг нафар фуқаро рўйхатга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер