Чет тили имтиҳони учун рухсатномалар тақдим этилди

12:58 12 Март 2026 Жамият
273 0

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги имтиҳон санаси эълон қилинди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали маълум қилди.

Унга кўра, имтиҳоннинг ёзма қисми 14-15-16 март кунлари, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса 16 мартдан 9 апрелгача (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) бўлиб ўтиши белгиланган.

Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини «my.gov.uz» сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин бўлади. Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралган.

Маълумот учун, талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер