Бугун метан «заправка»лар жамоат транспорти учун фаолият юритади

11:35 12 Март 2026 Жамият
221 0

Иллюстратив фото

Бугун, 12 март куни Ўзбекистондаги метан «заправка»лар ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, магистраль газ қувурларида босимни ростлаш ва меъёрий ҳолатга келтириш ишлари давом этмоқда. Газ босимининг пастлиги сабабли, биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.

Шунга кўра, бугун метан «заправка»лар ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритади.

«Мазкур чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлашга қаратилган», дейилади вазирлик хабарида.

Қўшимча қилинишича, биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ва суюлтирилган газ (пропан) ҳажми оширилган бўлиб, етарли миқдорда етказиб берилмоқда.

Шу ўринда хусусий автозаправкалар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмасликлари, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишлари сўралган. Ваколатли ташкилотлар томонидан назорат тадбирлари кучайтирилиб, нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер