«Манчестер Сити» Англия Кубоги чорак финалига чиқди
«Манчестер Сити» Англия Кубоги 1/8 финали доирасида «Ньюкасл Юнайтед» жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ғолиблар таркибида Омар Мармуш дубль қайд этди, яна бир гол эса Савиньо ҳисобига ёзилди. «Ньюкасл»нинг ягона жавоб тўпини Харви Барнс киритди.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов «шаҳарликлар»нинг асосий таркибида майдонга тушиб, учрашувнинг дастлабки дақиқасидан то охиригача ҳаракат қилди. Sofascore портали футболчининг мазкур ўйиндаги иштирокини 7,8 баллга баҳолади.
«Манчестер Сити»нинг чорак финалдаги рақиби қуръа ташланганидан сўнг маълум бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг