Барча секторларга чипталар нархи 40 минг сўм

12:23 09 Март 2026 Спорт
545 0

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган Фарғонанинг «Нефтчи» ва Андижоннинг «Андижон» клублари ўртасидаги ўйин учун чипталар нархи маълум бўлди. Бу ҳақда «Нефтчи» клубининг матбуот хизмати хабар берди.

«Айни пайтда «Истиқлол» стадиони кассаларида эртага бўлиб ўтадиган водий дербиси учун чипталар сотуви бошланди. Уларнинг нархи 40 000 сўм этиб белгиланган. Чипталарнинг қўлга чиқиб кетмаслиги ҳамда сунъий равишда нархларнинг оширилиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мухлисларимиздан чипталарни фақат расмий савдо нуқталаридан харид қилишларини сўраймиз», — дейилади клубнинг расмий саҳифасида.

Маълумот учун, Суперлига 1-туридан ўрин олган «Нефтчи» — «Машъал» ўйини учун чипталар 70 минг сўмдан сотилган ва бу ҳолат фарғоналик мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер