Туркияда оғир касаллик билан курашаётган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

14:51 06 Март 2026 Жамият
307 0

Туркияда оғир касаллик билан курашаётган 5 ёшли ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Туркиядаги ваколатхонаси кўмагида 2025 йил декабрь ойидан бери «Acıbadem» хусусий шифохонасида оғир касаллик билан курашаётган 5 ёшли З.С исмли ватандошимиз малакали шифокорлар ва яқинлари ҳамроҳлигида ватанга қайтарилган.

«Бемор қиз ва унинг яқинларига тезроқ соғайиб кетишини ва мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз. Шу ўринда, сўнгги пайтларда тиббий хизмат кўрсатиш ниқоби остида Туркияда учраётган фирибгарлик ҳолатларидан огоҳ бўлишга чақирамиз. Ватандошларимиздан тиббий хизматлар билан боғлиқ масалаларда ишончли манбаларга мурожаат қилишларини тавсия этамиз», — дейилади Бош консулхона хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер