Яқин Шарқ давлатларидан 9,3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди
Иллюстратив фото
Яқин Шарқ давлатларидан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 1 мартдан 5 март соат 10:00 ҳолатига кўра, жами 9 361 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилган.
Билдирилишича, ҳозирги кунгача мунтазам ҳамда қўшимча чартер рейслар орқали Саудия Арабистонидан 8 114 нафар, Бирлашган Араб Амирликларидан 1192 нафар, Эрондан 23 нафар, Баҳрайндан 25 нафар, Ўмондан эса 7 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ватанга қайтарилган.
«Ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич рўёбга чиқарилмоқда. Айни пайтда эвакуация асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлардан амалга оширилмоқда», дейилади ТИВ хабарида.
Қўшимча қилинишича, минтақанинг бошқа давлатларида ҳаво ҳудуди очилиши билан мазкур тадбирлар тезкор равишда ташкил этилади ва давом эттирилади. Шу боис Ўзбекистон фуқаролари хотиржамликни сақлашга, ваҳимага берилмасликка ва вазмин ҳаракатланишга чақирилган.
Шунингдек, айни пайтда хорижда бўлиб турган юртдошларимиздан мазкур мамлакатнинг ички қоидалари ва талабларига қатъий риоя этиш ҳамда фақат Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва дипломатик ваколатхоналари томонидан тарқатилаётган расмий ахборотга амал қилиш сўралган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг