Ўзбекистонда илк бор қон плазмасидан инсон альбуминини ишлаб чиқариш бошланади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида жорий йилда фармацевтика бўйича 1 миллиард долларлик янги лойиҳаларни шакллантириб, бошлаш зарурлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, вилоятлар ҳокимликлари томонидан жами 2,5 миллиард долларлик фармацевтика лойиҳалари бўйича таклифлар тайёрланган. Ушбу лойиҳалар ҳисобига йилига 1 миллиард долларлик импорт ўрнини босувчи дориларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин.
Мисол учун, Андижонда 203 миллион долларлик 16 та лойиҳа амалга ошириш режа қилинган. Жумладан, 30 миллион долларлик лойиҳада Ўзбекистонда илк бор қон плазмасидан инсон альбуминини ишлаб чиқаришни бошлаш кўзда тутилмоқда.
Сирдарёда ҳам бу йил 188 миллион долларлик лойиҳани ишга тушириб, биргина Афғонистоннинг ўзига 50 миллион долларлик дори воситаларини экспорт қилиш режаси бор.
Лекин Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ҳокимлари таклиф қилаётган лойиҳалар 100 миллион долларга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Тақдим қилинган лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини ўрганиб, амалга ошириш чораларини кўриш топширилди. Мутасаддиларга паст қувватда ишлаётган ёки мулки банк балансига олинган корхоналарни соғломлаштириш дастурини бошлаш вазифаси қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг