Фармацевтика соҳасидаги айрим тадбиркорлар қатор солиқлардан озод этилади
Иллюстратив фото
Тадбиркорлар барча ҳудудларда ҳам фармзоналар йўқлиги сабабли, уларга берилган солиқ имтиёзини бошқа корхоналарга ҳам қўллашни сўраган. Президентимиз буни қўллаб-қувватлади ва фармацевтика корхоналари учун янги имкониятларни эълон қилди.
Унга кўра, жорий йил 1 апрелдан бошлаб қаерда жойлашганидан қатъи назар, янги фармацевтика воситалари ишлаб чиқариш, доривор ўсимлик етиштириш ва қайта ишлаш йўналишидаги лойиҳалар бошланганидан эътиборан уч йил муддатга ер солиғидан озод қилинади. Тадбиркорлар лойиҳа ишга тушгандан бошлаб уч йил давомида фойда ва мол-мулк солиқларини тўламайди.
Шу билан бирга, биологик фаол қўшимча ва косметика воситалари ишлаб чиқарувчилари ҳам хомашё, ускуна, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар импорти божидан озод қилинади, фармацевтика корхоналарига ўз линиясида биологик фаол қўшимча ишлаб чиқаришга рухсат берилади.
Бундан буён ҳар йили 1 июлгача маҳаллийлаштириш тавсия этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тадбиркорларга эълон қилиб борилади.
Рўйхатдаги дориларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа қилмоқчи бўлган тадбиркорларга хорижий валютада 7 фоизли кредитлар берилади.
Шунингдек, мавжуд маҳсулотлари бўйича маҳаллийлаштиришни чуқурлаштирмоқчи бўлган тадбиркорларга Саноат кооперацияси жамғармасидан 10 йилгача хорижий валютада 6 фоизли, миллий валютада 12 фоизли кредит ажратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг