Ўзбекистонда йўл безорилиги тарғиб қилинган аккаунтлар блокланади
Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларда пойга ва йўл безорилигини тарғиб қилувчи шахсларнинг аккаунтлари фаолиятига чек қўйиш чоралари кўрилмоқда. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи, генерал майор Рустам Жўраев раислигида йиғилиш ўтказилган. Унда Тошкент шаҳар ИИВ ЖХД ЙҲХХ ҳамда пойтахт ИИББ ЙҲХБ раҳбарияти, ЙПХ бригада ва батальон қўмондонлари ҳамда соҳавий бўлинмалар бошлиқлари иштирок этган.

Йиғилишда ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва YouTube видеохостингида йўл ҳаракати қоидаларини бузишни тарғиб қилувчи видеоматериаллар — хавфли ҳайдовчилик, ноқонуний кўча пойгалари, дрифт ва «шашка» каби ҳаракатлар тарқатилаётгани таъкидланган. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, интернет тармоғини доимий равишда мониторинг қилиш ва бундай видеоларни жойлаштираётган шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш ҳамда қўпол қоидабузарликларни «пиар» қилиб намойиш этган аккаунтларни блоклаш белгиланган.
Департамент бошлиғи томонидан авариялар сонини камайтириш, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, стационар ва мобил постлар фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек блогерлар ва қўпол қоидабузар ҳайдовчилар билан профилактик ишларни фаоллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган. Бундан ташқари, тунги рейд тадбирларини кучайтириш, йўл безорилиги учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 февраль куни бошланган оператив-профилактик рейд тадбирларида 3 март кунига қадар қуйидаги ишлар амалга оширилган:
• Мониторинг гуруҳи томонидан интернет тармоқларидаги платформа ва сайтлар ўрганилиб, йўл безорилиги акс этган жами 107 та видеолавҳалар аниқланган.
• Мазкур видеолар асосида 66 нафар ҳайдовчига нисбатан баённомалар расмийлаштирилди, 62 та автомобиль жарима майдонига жойлаштирилган.
• ЙПХ ҳамда ППХ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни ноқонуний сақлаш билан боғлиқ 23 та ҳолат ва ўткир жисмларни олиб юриш билан боғлиқ 262 та ҳолат аниқланган.

Олиб борилаётган тадбир давомида 5 919 та қўпол қоидабузарлик аниқланиб, барча транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган. Маълум бўлишича, ҳуқуқбузарларнинг 54 нафари вояга етмаган шахс бўлган.
Асосий қоидабузарлик турлари қуйидагилар: пойга — 4 та, бўйсунмаслик — 70 та, тонировка — 116 та, ноқонуний сирена ва маёқчалар — 61 та, давлат рақамисиз бошқариш — 34 та.
Қўшимча қилинишича, устахоналарда ўтказилаётган ўрганишлар вақтида тьюнинг хизматини кўрсатувчи 68 нафар ташкилот раҳбарлари ва 79 нафар уларнинг ходимлари сўровдан ўтказилиб, 100 нафар автосервис раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.
Ҳозирда ижтимоий тармоқлардаги пойга ва йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтларнинг фаолиятига чек қўйилиш чоралари кўрилмоқда. Рейд тадбирлари республика бўйлаб давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг