Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
АҚШ сенатори Линдси Грэм Қўшма Штатларнинг Эронга ҳужуми ҳақида фикр билдириб, бу амалиёт мамлакат тарихидаги энг таъсирли ҳарбий операция эканини таъкидлади. У бу ҳақида ўзининг «Х»даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
Сенаторнинг билдиришича, мазкур операция белгиланган режадан тезроқ амалга оширилмоқда ва АҚШ тарихидаги энг таъсирли ҳарбий амалиётлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, у ушбу ҳужум оқибатида Эроннинг қарши ҳужум қилиш имконияти 50 фоизга камайганини ҳам қўшимча қилган.
Линдси Грэм Эрон хавфсизлик инфратузилмаси катта босим остида эканини, мамлакат раҳбариятига жиддий зарба берилгани қайд этиб, операцияда қатнашаётган ҳарбий хизматчиларга миннатдорлик билдирган. Бундан ташқари, АҚШ сенатори президент Дональд Трампни замонавий даврнинг энг муҳим бош қўмондони сифатида таърифлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг