Пойтахтда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди (+видео)
Тошкент шаҳрида аниқланган нарколабораториядан катта миқдорда гиёҳванд моддалар ва прекурсорлар олинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, 1979 йилда туғилган шахс пойтахт ҳудудининг турли манзилларидаги кўп қаватли уйларнинг йўлакларига ва бошқа жойларга хориждан олиб келинган гиёҳвандлик воситаларини беркитиб кетаётганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Мазкур шахснинг ёни ва автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 15 дона кичик бўлакларда «Алъфа ПВП» ва 24 дона бўлакларда «Мефедрон» гиёҳвандлик воситалари борлиги фош бўлган.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилган. Аниқланишича, уйнинг ертўласида нарколаборатория ташкил қилгани ойдинлашган.
Тезкор тадбир давомида, қонунбузарнинг ёнидан ва уйидан жами 2,8 кг гиёҳванд моддалар ҳамда 11,5 литр прекурсорлар, шунингдек, нарколаборатория учун зарур бўлган анжомлар ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, унинг телефонида бўлган геолокация ёрдамида, муқаддам Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳудудидаги хуфия жойга яшириб қўйилган, синтетик наркотиклар тайёрлашда фойдаланиладиган 49,9 кг ва 48 литр прекурсорлар топилиб, расмийлаштирилган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг