Эроннинг БМТдаги элчиси мамлакатдаги ядровий иншоотлар ҳужумга учраганини айтди

15:02 02 Март 2026 Дунё
470 0

Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси Ризо Нажафи мамлакат ҳудудидаги Натанз ядровий иншоотига зарба берилгани ҳақида хабар берди.

«Кеча улар яна Эроннинг тинч, ҳимояланган ядровий иншоотларига ҳужум қилишди», — деган Нажафи.

Халқаро атом энергияси агентлиги ушбу мурожаатга асосан ўрганиш ўтказиб, ҳозирча Эрон ядровий объектларига зарба берилгани ёки радиация даражаси ошгани ҳақида далил топилмаганини билдирган.

Агентлик бош директори Рафаэл Гроссининг таъкидлашича, айни пайтда Бушеҳр атом электр станцияси, Теҳрон тадқиқот реактори ёки бошқа ядровий ёқилғи айланиши иншоотларига зарар етказилгани ҳақида ҳеч қандай аломатлар аниқланмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер