Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб кетди

12:58 02 Март 2026 Жамият
312 0

Тошкент шаҳри Бектемир туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ маълумот берди.

Унда айтилишича, бугун, 2 март куни соат 08:15 ларда Бектемир тумани ТХАЙ кўчасида ҳайдовчи 2007 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги «Damas» русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 2008 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

Ички ишлар бош бошқармаси берган маълумотларга кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёдага биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер