Навбаҳор Ҳамидова «Странджа» турнирида олтин медални қўлга киритди

21:34 01 Март 2026 Спорт
956 0

Болгариянинг София шаҳрида давом этаётган «Странджа» турнирининг аёллар ўртасидаги финал жанглари ўз якунига етди.

Унда 65 кг вазнда фарғоналик Навбаҳор Ҳамидова финалда рингга кўтарилиб, қозоғистонлик Лаура Есенкелди билан чемпионлик масаласини ҳал қилди.

Ушбу финал жангида юртдошимизнинг қўли баланд келиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер