Табиий газ нархи ошдими?
Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 1 март санасидан табиий газ нархи ошгани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги муносабат билдирди.
Билдирилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган шу мазмундаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Жорий йилнинг 1 март кунидан табиий газ нархи оширилмаган, тўловлар эски тарифда амалга оширилмоқда.
Маълумки, иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр 5 баробарга (100 метр кубдан 500 куб метрга) оширилган эди. Шу муносабат билан, бугун, 1 март кунидан бошлаб қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарган.
Хусусан, ноябрь февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март октябрь ойларида эса ҳар ой учун 100 куб метргача «базавий меъёр» белгиланган. Бу тартиб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрь февраль ойларида амал қилиши белгиланган.
«Шу сабабли, бугун, 1 мартдан 31 октябрга қадар ҳар ой учун 100 куб метргача «базавий меъёр» амал қилади», — дейилади вазирлик муносабатида.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ойда компенсация берилади.
Жумладан, компенсация миқдори:
- Электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ (200 кВт·соатдан кейинги) 150 кВт·соатгача;
- Табиий газ учун — қиш ойларида 250 куб метргача, бошқа ойларда 150 куб метргача базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун компенсация берилади.
«Илгари компенсациялар фақат қиш ойларида амал қилган бўлса, энди йил давомида ҳар ойда берилмоқда», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг