БМТ Хавфсизлик Кенгаши Эрондаги вазият юзасидан фавқулодда йиғилиш бошлади

02:30 01 Март 2026 Дунё
1203 0

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳужумларини қоралади.

Бош котибнинг сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашиши халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солади.

«Халқаро ҳуқуқ ва халқаро гуманитар ҳуқуқ ҳар қандай шароитда ҳам ҳурмат қилиниши керак», — дейди Гутерриш.

Шунингдек, БМТ бош котиби ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга ва Эрон ядровий дастури бўйича музокараларга қайтишга чақирган. Шунингдек у, Яқин Шарқдаги можарода томонларни ядровий хавфсизликни таъминлашга ундаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер